"Реал" Бенземага янги шартнома таклиф қилади

Мадриднинг "Реал" клуби ўзининг франциялик форварди Карим Бензема билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи.

El Chiringuito нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 31 ёшли футболчига 2022 йилнинг ёзигача тузилган шартнома таклиф қилади. Агар Бензема ушбу келишувга имзо чекса, у йилига 11 млн евро маош олиши мумкин.

Маълумот учун, Бензема “Реал” сафида 2009 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум ҳозирча 9та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!