"Реал" Бэйлни нега Хитой клубига сотмади?
"Реал" Мадрид раҳбарияти нега "Цзянсу Сунин" клубидан уэльслик вингер Гарет Бэйлнинг трансфери борасида келган таклифга рад жавоби бергани маълум бўлди.
AS нашри тарқатган хабарга кўра хитойликлар 30 ёшли футболчи учун “қироллик клуби”га бор йўғи 22 млн евро таклиф қилишган. Футболчининг ўзига эса 2 йиллик шартнома ва йилига 17 млн евро маош ваъда қилишган.
Айтиш керакки, мадридликлар Бэйлнинг трансферидан камида 50-60 млн евро ишлаб олишни режалаштиришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бэйлнинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Бироқ, жамоа бош мураббийи Зинедин Зилан унинг сотиб юборилишини хоҳламоқда.
Фикрлар