"Реал" бир суперюлдуз учун бошқасидан воз кечишга мажбур бўлди
"Боруссия" Дортмунд юлдузи Эрлинг Холанд фаолиятини қайси клубда давом эттириши сўроқ остида турибди.
Хориж нашрларининг ёзишича, унга асосий даъвогарлардан бири сифатида эътироф этилаётган "Реал" ҳужумчи учун курашдан чиққан. Клуб президенти Флорентино Перес норвегиялик футболчининг вакилларига уни ҳозир сотиб олишга қодир эмаслигини маълум қилган.
"Қаймоқранглилар"нинг асосий мақсади ПСЖдан кетиши деярли аниқ бўлиб улгурган Килиан Мбаппе ҳисобланади. Молиявий фэйр-плей қоидалари туфайли "қиролли клуби" бир трансфер ойнасида икки юлдузни ўз сафига қўшиб олиши имконсиз.
21 ёшли Холанд жорий мавсум "асаларилар" либосида 20 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 23 гол ва 6 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
Фикрлар