“Реал” Бразилиядан янги ноёб истеъдодни топди. У 100 миллион евро туради
“Реал Мадрид” Лотин Америкасида фаол кузатув ишларини олиб бормоқда ва “Палмейрас”нинг 21 ёшли ҳужумчиси Алланни нишонга олди.
Бу футболчининг Либертадорес Кубоги ярим финалидаги ёрқин ўйини мадридлик скаутларнинг диққатини тортди.
Клубга яқин манбаларга кўра, Аллан ҳар иккиқ анотда куч, тезлик ва креативлик орқали ўйинни кучайтириш учун ўрта муддатли сармоя сифатида кўрилмоқда. Қоларвеса, ўйинчининг техникаси ва дриблингига юқори баҳола бериляпти.
Мадридликлар Алланнинг ўсишини диққат билан кузатмоқда. У жорий мавсумда 46 та ўйинда 2 гол ва 5 ассист қайд этган. “Палмейрас” ўз ўйинчисининг шартномасини 2029 йилгача узайтирди ва унга 100 миллион евро атрофида бадал пули белгилади.
Алланни “Реал”дан ташқари Англия Премьер-лигасининг бадавлат клубларидан “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” ҳам нишонга олган.



Фикрлар