“Реал” “Челси” футболчисини захирага михламоқчи

“Реал” мутасаддилари ёзда “Челси” ҳужумкор футболчиси Кристиан Пулишични ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Defensa Central нашрининг маълум қилишича, мадридликларнинг бу ҳужумкор футболчига алоҳида режаси бор. Унга кўра, “Реал” мураббийлар штаби Пулишични захира ўйинчисига айлантиради.

Кристиан асосий таркиб ўйинчилари -  Винисиус Жуниор ва Родригога ўринбосарлик қилиши талаб этилади.

24 ёшли Пулишичнинг таклифга бўлган муносабати норози. У “Челси” сафида жами 136 та учрашувда қатнашиб,  26 та гол ва 21 ассист муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!