"Реал" Чемпионлар лигасида иккинчи бор ғолиб бўлди
Мадриднинг "Реал" клуби Ёшлар ўртасидаги УЕФА Чемпионлар лигасида иккинчи бор ғолибликни қўлга киритди.
Финалда "қироллик клуби" Бельгиянинг "Брюгге" жамоасини пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланган.
Учрашув Швейцариянинг Лозанна шаҳрида бўлиб ўтди. 23-дақиқада Хакобо Ортега "Реал"ни олдинга олиб чиққан бўлса, 64-дақиқада Тобас Йенсен ҳисобни тенглаштирди.
Пенальтилар сериясида дарвозабон Хавьер Наварро қаҳрамонга айланди — у икки зарбани қайтарди. Шу билан бирга, "Реал" футболчилари барча пенальтиларни аниқ амалга оширди.
Фикрлар