“Реал” чемпионлик йўлидаги рақобатчи “Жирона”ни кучсизлантира бошлади
Жорий мавсумда “Жирона” чемпионлик учун курашда “Реал”, “Барселона” ва “Атлетико” сингари гранд клублар билан рақобатлашяпти.
Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, “Реал” мутасаддилари “Жирона” ҳимоясида муваффақиятли ўйнаётган Мигель Гутьерресни трансфер қилмоқчи.
Қизиғи шундаки, 22 ёшли ҳимоячи аслида “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади. Мадридликлар уни 2022 йилнинг ёзида 4 миллион евро эвазига “Жирона”га трансфер қилган эди.
Футболчининг шартномасида “Қироллик клуби” уни қайта сотиб олиши мумкинлиги ҳақида банд киритилган. “Реал” вакиллари айнан мана ҳуқуқдан фойдаланмоқчи.
Гутьеррес ҳам собиқ жамоасининг режаларидан хабардор. Бироқ ҳимоячи ўйин амалиётини йўқотиб қўймаслиги учун мавсум охирига қадар “Жирона”дан кетмаслигини таъкидлади.
“Жирона” бу ўйинчини 4 миллион еврога харид қилган ва у билан 2027 йилнинг ярмигача шартнома имзолаган. Бугунги кунда истеъдодли ҳимоячининг трансфер нархи 22 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Фикрлар