"Реал"даги жойини йўқотган Родриго узоқларга кетади
Кутилмаган трансфер сенсацияси
«Реал» ҳужумчиси Родриго яна Бразилияга қайтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Лукас Баррос хабар берди.
Манба маълумотига кўра, футболчини ўз сафида кўришга «Сантос» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Родриго айнан шу жамоа тарбияланувчиси бўлиб, профессионал фаолиятини ҳам шу ерда бошлаган. Бразилия клуби ҳужумчини ярим йиллик ижара асосида олишни режалаштирмоқда.
Айтилишича, Родриго бу вариантга ёмон қарамаяпти. Унинг асосий сабаби – Неймар билан бир жамоада ўйнаш истаги.
Ҳозирча битим йўлидаги асосий тўсиқ – футболчининг маоши. Агар томонлар молиявий шартлар бўйича келишиб олса, «Реал» Родригонинг иш ҳақининг катта қисмини тўлаб беришга мажбур бўлиши мумкин.
Изоҳлар (0)