"Реал" дарвозабони грандлар нишонида

"Милан" Испаниянинг "Реал" клуби дарвозабони Андрей Лунинга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда "El Nacional".

25 ёшли Лунинга Франсиянинг ПСЖ, Англиянинг "Манчестер Юнайтед" ва Германиянинг "Бавария" клублари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Украиналик футболчининг ўзи яқинда "Реал"нинг келаси ёзда тугайдиган шартномасини узайтириш таклифини рад этди.

Жорий мавсумда Андрей Лунин “Реал” сафида 28 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 25 та гол ўтказиб юборган. 12 учрашувда дарвозабон бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!