"Реал" Эндрикни нима қилмоқчи?
Сўраётганлар кўп, лекин...
Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо бразилиялик ёш ҳужумчи Эндрикни жамоада қолдириш тарафдори. «Қироллик клуби» раҳбарияти ҳам португалиялик мутахассиснинг бу позициясини қўллаб-қувватлаётгани ҳақида The Athletic нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, Моуриньо Эндрик ҳали тўлиқ салоҳиятини намоён қила олмаганини таъкидламоқда. Шу боис у ёш форвард билан ишлашни давом эттириш, унга кўпроқ имконият бериш ниятида.
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Эндрик қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Сабаб сифатида футболчининг «Реал» таркибида етарлича ўйин амалиётига эга эмаслиги кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли ҳужумчи билан тузилган шартнома 2030 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Эндрикнинг трансфер баҳоси 40 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Изоҳлар (0)