"Реал" етакчиси фаолиятини АПЛ чемпиони сафида давом эттириши мумкин
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор фаолиятини АПЛда давом эттириш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда "ТNТ Sports" нашри маълум қилди.
Манбада берилган маълумотга кўра, бразилиялик футболчининг хизматларига "Ливерпуль" клуби қизиқиш билдирмоқда. Маълум бўлишича, "қизиллар" футболчиси Доминик Собослаининг шахсан ўзи Винисиусга қўнғироқ қилиб уни мерсисайдликлар сафига қўшилишга кўндирган. Слот жамоаси ёзда клубни тарк этадиган Муҳаммад Салаҳнинг ўрнига Винисиусни таркибга қўшиб олишга қарши эмас.
Бир неча кун олдин Винисиус "Реал" раҳбариятини ўз келажаги ҳақида имкон қадар тезроқ қарор қабул қилиши учун шартномани узайтириш бўйича музокараларни тезлаштиришга сўраган эди. Винисиус "қаймоқранглилар"дан Килиан Мбаппенинг маошидан кўпроқ пул олишни истамоқда.
Ҳозирда вингернинг "қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади.
Маълумот учун, 25 ёшли футболчи жорий мавсум мадридликлар сафида 35 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол киритди ва 11 та голли узатма амалга оширган.
Фикрлар