“Реал” Европанинг энг иқтидорли футболчисидан юз ўгирди
“Реал” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида “Байер” ярим ҳимоячиси Флориан Виртцни олмайдиган бўлди.
18 ёшли футболчи Бундеслига клубида жуда зўр ўйин кўрсатмоқда. У ёш бўлишига қарамай, жамоа етакчисига айланган. Европанинг кўп жамоалари уни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Хусусан, “Бавария” бу ярим ҳимоячини Бундеслигада олиб қолишга бел боғлаган.
Виртц жорий мавсумда барча турнирларда 28 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини ўн марта ишғол қилди, жамоадошларининг 13 та голлига ҳаммуаллиф бўлди.
Ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар давом этади. Transfermarkt вундеркиндни 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар