"Реал" Франция терма жамоаси аъзосини кўз остига олиб қўйди

Германиянинг “РБ Лейпциг” клуби ҳимоячиси Кастелло Люкеба келаси жамоасини ўзгартириши мумкин. 21 ёшли франциялик футболчининг хизматларига Испаниянинг топ-клубларидан бири қизиқиш билдирмоқда.

Marca нашри хабарига кўра, "Реал" Мадрид марказий ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи. “Қироллик клуби” ёзги трансфер ойнасида келишувни якунлашни режалаштирмоқда.

Трансфермаркт Кастеллонинг айни дамдаги бозор нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг немис гранди билан шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар имзоланган.

Кастелло Люкеба Германия Бундеслигасининг жорий мавсумида 3 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!