"Реал" футболчилари "Атлетико"га қарши ўйинда махсус футболкаларда майдонга тушишди (ФОТО)

Хабарингиз бор бугун Халқаро чемпионлар кубоги тижорий турнири доирасида АҚШда Мадриднинг икки гранди  - “Реал” ва “Атлетико” ўзаро баҳс олиб борди. Голларга бой кечган учрашувда 3:7 ҳисобида “матрасчилар”нинг қўли баланд келди.

Эътиборлиси, шу куни “қироллик клуби” футболчилари узоқ муддатга сафдан чиққан жамоадоши Марко Асенсиони қўллаб қувватлаш учун майдонга махсус футболкаларда тушиб келишди.

рамос

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли испаниялик футболчи “Арсенал”га қарши ўйинда чап тиззасидан ўта жиддий жароҳат олган эди. У янги ҳафтада жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради. Шифокорлар эса унинг тўлиқ соғайиб кетиши учун тахминан 8-9 ой талаб этилишини айтишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!