"Реал" футболчиси "Арсенал"да қолмоқчи

  • 20 октябрь, 2019, 18:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мавсумни “Арсенал” сафида ижарада ўтказаётган “Реал” ярим ҳимоячиси Дани Себальос ижара муддати якунланганидан сўнг ҳам лондонликлар сафида қолмоқчи. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 23 ёшли футболчи ушбу масала юзасидан хатто “қироллик клуби” президенти Флорентино Пересга ҳам мурожаат қилган ва ундан ўзининг трансферини “канонирлар”га тўлиқ сотиб юборишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Себальоснинг ижара муддати жорий мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади.

Маълумот учун, Дани Себальос жорий мавсум 8 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!