“Реал” футболчиси ашаддий рақиб сафига ўтадиган бўлди

“Реал” плеймейкери Иско жамоасини ўзгартирадиган бўляпти.”Қироллик клуби” футболчиларига устозлик қилаётган италиялик мураббий Кардо Анчелотти бу ўйинчига эҳтиёж йўқлигини айтган эди.

Манбалар хабар беришича, 29 ёшли ярим ҳимоячи “Реал”нинг ашаддий рақиби бўлган Мадриднинг иккинчи клуби – “Атлетико” сафига ўтмоқчи.

Маълумотларга қараганда, Иско жорий мавсумда “Реал” сафида якунлайди ва ёзда эркин агентга айланганидан кейин “Атлетико”га ўтишни мўлжаллаяпти.

Иско “Реал” шарафини 2013 йилдан бери ҳимоя қилиб келмоқда. Тажрибали футболчи жорий мавсумда еттита учрашувда майдонга тушиб, рқиблар дарвозасига битта тўп киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!