"Реал" футболчиси Бундеслига тарихига кирди

  • 20 Dec 11:07
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳимоячиси Ашраф Ҳакими Бундеслига тарихига кирди.

Tecno

Аниқроғи, 21 ёшли марокашлик футболчи ўтган тур “РБ Лейпиг”га (3:3) қарши ўйинда 36,2 км/соат тезлик олган. Бу эса Бундеслиганинг янги рекорди ҳисобланади.

Шу тариқа Ҳакими Германия Бундеслигаси тарихидаги энг тезкор футболчига айланди.

Маълумот учун, Ашраф жорий мавсум дортмундликлар сафида 25 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳакими айни дамда “Боруссия”да ижара асосида тўп сурмоқда. Унинг трансфер ҳуқуқи “Реал”га тегишли.

Comments

You must be logged in to commet!