"Реал" футболчисига АПЛ клуби қизиқиш билдирмоқда
"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
Журналист Мигель Делейнининг маълум қилишича, уругвайлик футболчининг хизматларига "Челси" клуби қизиқиш билдирмоқда. Лондонликлар "қироллик клуби"ни хавбекни сотишга кўндириш учун катта сумма миқдоридаги таклиф тайёрламоқда.
Валверденинг айни вақтда "трансфермаркт" порталидаги нархи 120 миллион еврони ташкил этади. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли футболчи жорий мавсум "Реал" сафида 27 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 7 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйди.



Фикрлар