“Реал” футболчисига янги жамоа топилди

“Рома” раҳбарияти клубни тарк  этиши мумкин бўлган босниялик тўпурар Эдин Жеко ўрнига “Реал”нинг ёш ҳужумчиси Борха Майорални олиб келмоқчи.

“Бўрилар” испаниялик футболчини мавсум охиригача ижарага олиб, бунинг эвазига мадридликларга 3 миллион евро таклиф қилмоқда.

Майоралнинг “Реал” билан шартномаси 2021 йилнинг ёзигача давом этади. Агар келишув муддати узайтирилмаса, ҳужумчи бошқа жамоага эркин агент сифатида қўшилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Борха “Реал” тизимига 2013 йилда қўшилган ва шу жамоа тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумни ижара асосида “Леванте”да ўтказган ҳужумчи 36 та ўйинда 9 та гол урди. Унинг трансфери 10 миллион еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)