“Реал” Гвардиоланинг севимли ўйинчисига қизиқмоқда
Мадриднинг "Реал" клуби "Манчестер Сити"нинг 25 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Фил Фоден хизматига қизиқиш билдирмоқда. Аммо "шаҳарликлар" тарбияланувчини сотишни истамаяпти ва у билан "умрбод шартнома" тузишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sports Boom учун журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Манбага кўра, агар инглиз клуби кутилмаганда Фоденни сотиш бўйича музокарага киришса, у ҳолда бошланғич нарх 180-200 млн еврони ташкил қилади. "Қаймоқранглилар" Фоден ва Жуд Беллингем ўртасидаги мустаҳкам дўстликни козирь сифатида кўрмоқда.
"Манчестер Сити" сафида Фоден барча мусобақаларда 353 та ўйин ўтказиб, 110 та гол ва 65 та голли узатмани амалга оширган. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 80 млн еврони ташкил этади.
Фикрлар