“Реал” ҳеч ким танимайдиган ўйинчи олади
Мадриднинг “Реал” клуби Греция футболидан порлаб чиққан 18 ёшли Христос Музакитисни трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
“Олимпиакос” ярим ҳимоячиси учун “Қироллик клуби” 28,5 миллион евро миқдорида сармоя киритишни режалаштирган. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Манбага кўра, Музакитисни олиш учун мадридликлар “Манчестер Юнайтед” билан рақобатлашишига тўғри келади. Англия клуби ҳам ёш ярим ҳимоячи учун деярли “Реал” билан бир хил миқдорда бадал пули таклиф қиляпти.
Музакитис жорий мавсумда 16 та учрашувда икки ассист қайд этган. Transfermarkt порталида 2029 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга футболчи 15 миллион еврога баҳоланган.
Амалдаги шартномаси — 2029 йилгача. маълумотларига кўра, унинг қиймати — 15 млн евро.



Фикрлар