"Реал" ҳимоячисининг қанча муддатга сафдан чиққанлиги маълум бўлди

  • 8 декабрь, 21:33
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ла Лиганинг 15-туридан ўрин олган “Реал Мадрид” – “Сельта” (0:2) учрашувида мадридликлар ҳимоячиси Эдер Милитао 24-дақиқада жароҳат олиб, захирага олинган эди. Клуб унинг ҳолати ҳақида расмий маълумот берди.

Tecno

“Текширувлардан сўнг Милитаода чап соннинг икки бошли мушаги ёрилгани ва проксимал боғлам зарарлангани аниқланди. У тикланиш жараёни давомида шифокорлар назоратида бўлади”, — дейилади “қаймоқранглилар” баёнотида.

Журналист Аранча Родригес маълумотига кўра, бразилиялик ҳимоячининг тикланиши тахминан тўрт ой давом этади. Футболчи апрель ойида майдонга қайтиши кутилмоқда.

Маълумот учун, ушбу мавсумда Милитао “Реал” сафида барча турнирларда 17 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган ва 1 та голли узатма берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!