"Реал" ҳужумчиси Германияга йўл олиши мумкин
"Реал" ҳужумчиси Гонсало Гарсия фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин.
Инсайдер Флориан Плеттенбергнинг сўзларига кўра, "Штутгарт" страйкерни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб уни сотиб олишни мақсад қилган, лекин Мадрид жамоаси футболчини ижарага бериши мумкин.
Гонсало клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 4 та гол уриб, кўплаб клублар эътиборини тортганди. Хаби Алонсо "Манчестер Сити"га қарши учрашувда ҳам уни асосий таркибда майдонга туширди.
Маълумот учун, 21 ёшли испаннинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача амал қилади.



Фикрлар