“Реал” ҳужумчиси иккита гранд клубдан таклиф олди

Chery Tigo 7 PRO

“Реал” франциялик форвард Килиан Мбаппенинг трансферини эълон қилганидан кейин мадридликлар ҳужумчиси Родригонинг харидорлари кўпайиб кетди.

Гап шундаки, Родриго ва Килиан Мбаппе майдонда деярли бир хил позицияда ўйнади. Шу боис, бразилиялик легионернинг келаси мавсумдан ўйин вақти камайиши мумкин.

Гранд клублар вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи. Marca нашрининг ёзишича, 23 ёшли ҳужумчи “Манчестер Сити” ва ПСЖдан аниқ таклиф олган.

Родригонинг ўзи ҳали Мадридни тарк этишга шошилаётгани йўқ. У асосий таркиб учун курашда Килиан Мбаппе билан рақобат қилишга тайёрлигини айтяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!