"Реал" ҳужумчиси ёзда жамоани тарк этмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби футболчиси Родриго ёзда жамоани тарк этмоқчи. Бу ҳақда  "Тhе Touchline" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, бразилиялик футболчи "қироллик клуби"нинг ҳозирги ҳолатидан жуда норози. Футболчининг фикрича, у ҳозирда "Лион"да гуллаб-яшнаётган Эндрикдан ҳам кўпроқ салоҳиятга эга эканлигига ишонади. Вингернинг атрофидагилар Родриго ёзда "қаймоқранглилар" сафини тарк этиш имкониятини жиддий кўриб чиқаётганини маълум қилди. 

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли футболчи 2019 йилдан бери мадридликлар сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида ҳужумчи 296 та беллашувда майдонга тушишга эришди. Шу учрашувларда у 71 та гол киритди ва 57 та голли узатма амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!