“Реал” иккита катта хатосини қимматга тўғрилайди

  • 22 апрель, 07:04
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” академияси жуда кўплаб истеъдодларни тарбиялаган. Бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам профессионал фаолияти бошида мадридликларнинг асосий жамоасига қабул қилинмайди.

Баъзан эрта қўйиб юборилган юлдузларнинг бошқа жамоада ишлари юришиб кетади. Бунга Ашраф Ҳакими ёки Мартин Эдегорни мисол қилиш мумкин.

“Қироллик клуби” охирги икки-уч йил ичида Мигель Гутьерресни “Жирона”га ва Нико Пасни “Комо”га сотиб юборган эди. Бу трансферлардан мадридликлар атиги 10 миллион евро ишлаб олган.

Энди “Реал” ўз тарбияланувчиларини қайта сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. 23 ёшли чап қанот ҳимоячиси Мигель Гутьерреснинг трансфер суммаси 25 миллион еврога кўтарилган.

Италия чемпионатида ажойиб ўйин кўрсатаётган 20 ёшли универсал футболчи Нико Пас ҳам бир неча баравар қимматлади. Уни олмоқчи бўлган клублар 35 миллион евродан бошланган суммаларни таклиф қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!