"Реал" Канте учун икки баробар кўпроқ пул тўлашга тайёр
Мадриднинг "Реал" клуби ҳамон "Челси" хавбеки Нголо Кантени қўлга киритишдан умидини узмаяпти.
Defensa Central нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” франциялик футболчининг трансфери масаласида “аристократлар” билан келишувга эришишган. Унга кўра агар лондонликлар Кантени сотишмоқчи бўлишса, дастлаб “Реал”га хабар беришади. Бундан ташқари мадридликлар Канте учун “Челси”га бошқалар айтаётган нархдан 2 баробар кўпроқ тўлашга тайёрлигини ҳам билдирган.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” Кантени яқиндагина ёпилган ёзги трансферлар даврида сотиб олишни режалаштирган эди. Бироқ, “Челси” уни қўйиб юборишни хоҳламади.
Маълумот учун, Кантенинг “Челси” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар