"Реал" Кавани учун 80 миллион тўламоқчи, ПСЖ эса 100 миллион сўрамоқда

Мадриднинг "Реал" клуби ПСЖ тўпурари Эдинсон Каванини сотиб олишга уруниб кўрмоқчи. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “қироллик клуби” 31 ёшли уругвайлик футболчи учун Франция чемионига жами 80 миллион евро (шундан 20 миллиони бонус) тўлашга тайёр. Бироқ, парижликлар Каванини 100 миллион евродан камига сотишмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Реал" Каванини сотиб олишдан воз кечгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!