“Реал” кетма-кет 8-мавсум ЕЧЛнинг 1/4 финалига чиқди, энг яхши кўрсатгич эса “Барселона”га тегишли
Аввал хабар берганимиздек кеча Парижда УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи жавоб учрашуви доирасида ПСЖ ҳамда “Реал” (1:2) жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.
Икки ўйин натижасига кўра 5:2 ҳисобида устун келган “қироллик клуби” мусобақанинг навбатдаги 1/4 финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. Эътиборлиси, “Реал” кетма-кет саккизинчи мавсум ЕЧЛнинг чорак финалига чиқа олди. Бироқ, бу борадаги энг яхши кўрсатгич уларнинг ашаддий рақиби ҳисобланган “Барселона”га тегишли. Айнан каталонияликлар кетма-кет 10 марта ушбу босқичга йўлланмани қўлга кирита олишган.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” бу босқичда “Челси” билан куч синашмоқда. Лондондаги қарама-қаршиликда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган каталонияликлар янги ҳафтада “аристократлар”ни ўз майдонида қабул қилади. Шундай экан Эрнесто Вальверде шогирдларида ушбу серияни давом эттириш имконияти бор.
Фикрлар