“Реал” Кроос ўрнига икки юлдузни танлади

Chery Tigo 7 PRO

“Реал”нинг германиялик легионери Тони Кроос тез орада бошланадиган Европа чемпионатидан кейин профессионал фаолиятини тугатишини маълум қилди.

Бу қарор мадридликлар учун кутилмаган бўлди.  Клуб 34 ёшли ярим ҳимоячига янги битим таклиф қилаётган эди.

Энди “Қироллик клуби” Кроосга ўринбосар топиши керак. AS нашрининг ёзишича, Испания чемпиони икки юлдузни кўзлаяпти. Улардан биринчиси немис футболи вакили – “Бавария”да ўйнаётган Йозуа Киммих, иккинчиси “Манчестер Сити”да ўйнаётган испаниялик Родри.  

Тони Кроос “Реал” таркибига 2014 йили ёзда “Бавария”дан кўчиб ўтган эди. Ўн йил давомида моғир ярим ҳимоячи 463 та учрашувда майдонга тушиб,  28 та гол ва 98 та ассист муаллифи бўлди.

Бу футболчи мадридликлар сафида тўрт маротабадан Испания чемпионлиги, Суперкубоги,  Чемпионлар лигаси ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритди, беш марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Bahrom Yunusov
27/05/2024 18:18
Rodri yaxshi variant