"Реал" Крооснинг ўрнини бразилиялик билан тўлдиради(ми?)
Германия терма жамоаси ва "Реал" Мадрид клуби собиқ футболчиси Тони Кроос терма жамоаси билан "Евро-2024" чорак финалида Испанияга қарши ўйинда мағлуб бўлди ва шундан сўнг футболчилик фаолиятини якунлаганини махлум қилганди.
Эндиликда, "Қироллик клуби" Тонининг ўрнига ўринбосар изламоқда ва тез орада янги футболчи олиб келишни режалаштирмоқда.
Клубнинг шорт-листида "Ньюксл" ярим ҳимоячиси Бруно Гимарайнш асосий ўринда. Брунонинг клуб ва Бразилия терма жамоаси сафидаги ўйинлари мадридликларни ўзига тортди.
Маълумот ўрнида, Бруно "Ньюксл" сафига 2020 йилда клиб қўшилган бўлиб, умумий 86 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол ва 14 та ассист қайд этган.
Бразилия терма жамоасидаги дебюти эса 2020 йилда бўлиб, ҳозиргача 25 та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар