“Реал” кутилмаганда Холандга ғалати таклиф берди

“Реал” раҳбарияти “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холандга ғалати таклиф билдирди. Мадридликлар норвегиялик тўпурардан яна бир йил дортмундликлар сафида ўйнаб туришни сўраяпти. Бу ҳақда SER Deportivo нашри ёзди.

“Қироллик клуби” ёзда Килиан Мбаппени олиб келишни мақсад қилган. Уларнинг нишонида Холанд ҳам бор. Бироқ мадридликлар иккита супертрансферни бирдан амалга ошира олмайди.

Европанинг қатор клублари ёзда Холандни ўз сафига қўшиб олиш учун ҳозирдан курашга киришган. Ўйинчининг ўзи Испания чемпионатига кўчиб ўтмоқчи. Яқинда “Барселона” президенти Жоан Лапорта Холанд вакиллари билан учрашгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалди.

Аслида Эрлинг Холанднинг ўзи ҳам якуний қарорни қабул қилмаган. Унга Испания грандларидан ташқари “Манчестер Сити”, “Челси”, ПСЖ ва  “Бавария” қизиқаётгани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!