"Реал" "Ливерпуль" форвардига қизиқишни бошлади!

Мадриднинг "Реал" клуби Франция терма жамоаси ҳужумчиси Уго Экитикени ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. "Teamtalk" хабарига кўра, айни пайтда "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилаётган форвард "қаймоқранглилар"нинг қизиқиш доирасига тушган.

Манбага кўра, "Реал" клуби футболчининг Бундеслигадан АПЛга кўчиб ўтганидан кейинги ўйинларини диққат билан кузатиб келмоқда. 23 ёшли ҳужумчининг бозордаги баҳоси 90 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Экитике ва "Ливерпуль" ўртасидаги амалдаги шартнома 2031 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсум Англия чемпионатида Уго Экитике 28 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!