"Реал" "Ливерпуль" юлдузига қизиқиш билдирмоқда!
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Алексис Маккалистер "Реал Мадрид"нинг диққат марказида қолмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Ливерпуль" аргентиналик футболчи билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Реал" Жаҳон чемпионига жиддий қизиқмоқда. "Қироллик клуби" бу ёзда футболчини сотиб олишга уриниб кўриши мумкин.
Маълумот учун, жорий мавсумда Маккаллистер барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди. "Transfermarkt" маълумотларига кўра, Алексиснинг қиймати 85 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар