"Реал Мадрид", "Барселона" ва "Ювентус" Суперлигани қайта бошламоқчи

Европанинг 3 та гигант клуби Суперлига деб номланган лойиҳани қайта бошлашга қарор қилишди. 2021 йилнинг апрель ойидаги муваффақиятсиз уринишдан сўнг бу лойиҳа тўхтаб қолганди.

Таъсисчи клублар қаторида "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Челси", "Арсенал", "Тоттенхэм", "Барселона", "Реал", "Атлетико", "Ювентус", "Интер" ва "Милан" каби клублар бор эди. "The Telegraph" нашри хабарига кўра, бу сафар турнир ташкилотчилари бошқача формат таклиф қилишмоқда.

Мусобақада 60-80 та жамоа қатнашиши мумкин бўлади, улар 4 дивизионда жойлашади. Энди Суперлигадаги доимий аъзолик бекор қилинади ва ҳар бир клубга турнирда бир мавсумда камида 14 та ўйин ўтказиш кафолатланади.

Эслатиб ўтамиз, Суперлигани ташкил этиш ғояси "Реал Мадрид" президенти Флорентино Пересга тегишли.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!