"Реал Мадрид" "Арсенал"нинг энг яхши футболчисини кузатишда давом этмоқда
"Арсенал"нинг марказий ҳимоячиси Вильям Салиба "Реал Мадрид"нинг диққат марказида турибди. Бу ҳақда "TBR Football" хабар берди.
Манбага кўра, мадридликлар 24 ёшли француз футболчисини ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда. "Қироллик клуби" вакиллари Салибанинг Премьер-лигада "Манчестер Сити"га қарши (1:1) ўйинини жонли кузатишган.
Салиба 2019 йил ёзида "канонирлар" таркибига келиб қўшилган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзда якунига етади. Футболчининг бозор қиймати эса 80 миллион евро деб баҳоланмоқда.



Фикрлар