"Реал Мадрид" ҳимоячиси тез орада сафга қайтади

BEPUL PROPAN

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Эдер Милитао 2024 йил 9 ноябрь куни "Осасуна"га қарши ўйинда (4:0) тиззасидаги тўқнашган боғламларни узиб олган эди.

AS нашрининг хабар беришича, Милитаонинг тикланиш жараёни муваффақиятли кетмоқда – март ойида у тўп билан машқларни бошлади ва ҳозирда юқори интенсивликдаги машқларни бажара оляпти. Яқин кунларда у "Реал"нинг умумий гуруҳ машғулотларида қисман иштирок этиши кутилмоқда. Милитаонинг тўлиқ майдонга қайтиши май ойи охирига режалаштирилган.

Айтилишича, у жорий мавсумда Ла Лигада тўп тепиши эҳтимолдан йироқ, аммо барча ишоралар шунга кўрсатмоқдаки, бразилиялик футболчи июн-июль ойларида АҚШда ўтадиган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига тайёр бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Милитаодан ташқари "Реал"нинг яна 4 асосий ҳимоячиси – Карвахаль, Антонио Рюдигер, Ферлан Менди ва Давид Алаба ҳам жароҳат олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!