"Реал Мадрид" сафига ёзда келиб қўшилиши мумкин бўлган ҳимоячининг номи маълум

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳамда Германия терма жамоаси аъзоси Нико Шлоттербек фақатгина "Реал Мадрид" таклифи бўлган тақдирдагина жамоасини тарк этишга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда BILD нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, футболчининг эҳтимолий трансфери 40–50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. "Реал" ҳимоячига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, Шлоттербек 2027 йилга қадар амал қилувчи шартномасини узайтиришни режалаштирмаяпти.

Аввалроқ "Боруссия" раҳбарияти Никонинг маошини ошириш нияти борлигини билдирган эди. Бироқ, шунга қарамасдан, ҳимоячи фаолиятини бошқа жамоада давом эттириш вариантларини ҳам кўриб чиқмоқда.

Маълумот учун, жорий мавсумда у "асаларилар" сафида барча мусобақаларда 26 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди. Transfermarkt портали 26 ёшли футболчининг трансфер қийматини 55 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!