"Реал Мадрид" собиқ футболчиси: "Менимча "Олтин тўп"нинг ҳақиқий эгаси бошқа футболчи"

"Реал Мадрид" клуби ва Испания миллий терма жамоасининг собиқ футблчиси Сезар Навас "Олтин тўп" соврини аслида бошқа инсонга берилиши керак эди дею ҳисоблайди. 

"Родрини табриклаймиз. Менимча, у айни пайтда дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи. Шубҳасиз, "Олтин тўп" ютадиган даражасида ўйнади.

Аммо, менинг нуқтаи назаримдан Дани Карваҳаль мукофотга кўпроқ лойиқдир. У ўтган мавсум клуб ва терма жамоа билан ютиш мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритди.

Катта ғалабаларга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Бундай ҳолатда ҳимоячи совринда ҳаттоки кучли учталикда бўлмагани мени ҳайрон қолдирди",
  - деди Сезар Навас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!