"Реал Мадрид" Хаби Алонсони истеъфога чиқармайди
“Реал” бош мураббийи Хаби Алонсо Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида “Манчестер Сити”га (1:2) қарши учрашувда қайд этилган мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатилмайди. Бу ҳақда Sky Sports журналисти Патрик Бергер хабар берди.
Унга кўра, мутахассис 14 декабрь куни Ла Лига доирасидаги “Алавес”га қарши ўйинда ҳам жамоани бошқаради. Аввалроқ, мадридликлар “шаҳарликлар”га имкониятни бой берса, Алонсонни истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, айни пайтда “қаймоқранглилар” Испания чемпионатида 36 очко жамғариб, иккинчи ўринда бормоқда. Улар пешқадам “Барселона”дан тўрт очко кам тўплаган.



Фикрлар