"Реал Мадрид"нинг Ла Лигадаги илк учрашуви қачон ўтказилишига ойдинлик киритилди

CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби 1-тур доирасидаги "Осасуна"га қарши учрашувни 19 августдан 29 октябрга кўчиришни сўраган эди. Сабаб сифатида жамоанинг Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши кўрсатилган.

Tecno

Бироқ, Испания Қироллик футбол федерацияси судьяси ўз қарорини эълон қилди ва учрашув белгиланган санасида қолдирилди.

"Клублар ростдан ҳам энг кўпи билан 25 нафар футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин. RFEF маълумотларига кўра, "Реал Мадрид" ҳозирда 23 нафар футболчини рўйхатдан ўтказган. Клуб ўз хоҳиши билан қолган икки ўриндан фойдаланмаган.

Шу сабабдан, 23 нафар футболчидан иборат жамоа мавжуд экани боис, футболчилар юкламасини бошқариш ва жароҳатларнинг олдини олиш керак бўлса-да, клуб мусобақа тақвимига мос келадиган етарлича футболчиларга эга", - дейилади суд қарор матнида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!