"Реал Мадрид"нинг собиқ футболчиси Қирғизистон терма жамоасини бошқаради!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хорватиялик Роберт Просинечки Қирғизистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Қирғизистон футбол иттифоқи (КФУ) матбуот хизмати маълум қилди.

Унинг шартномаси 1 йил ва 1 ой давом этади. Агар жамоа 2026 йилги Осиё Кубогида муваффақиятли натижа кўрса, Просинечки билан шартнома яна 3 йилга узайтирилади.

Роберт футбол оламида танилган мутахассис ҳисобланади. У Австрия, Босния ва Черногория миллий жамоаларини бошқарган, Хорватия терма жамоасида ассистент бўлган, шунингдек бир қатор Европа клубларида, жумладан Туркия ҳам ишлаган. Футболчи сифатида эса у “Реал Мадрид”, “Барселона” ва “Црвена Звезда” каби машҳур клубларда асосий ўйинчи бўлган ва 1998 йилги Жаҳон чемпионатида терма жамоаси таркибида бронза медалини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!