“Реал” мағлубиятга сабабчи бўлган футболчи энди майдонга тушмайди

Испания чемпионатининг 25-турида “Реал” сафар учрашувида “Осасуна”дан 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Бу баҳсдан кейин рақибнинг ғалаба голига сабабчи бўлган Даниэль Себальос жавобгарликни бўйнига олиб, мухлисларга мурожаат қилганди.

Бу Себальос учун ягона муваффақиятсизлик эмас. Тажрибали футболчи тиббий текширувдан ўтказилганида жароҳат олгани тасдиқланди.

- Ўтказилган тиббий текширувлардан сўнг Дани Себальоснинг ўнг оёғидаги болдир мушагида жароҳат аниқланди, - дейилади “Реал” баёнотида.

Маълум бўлишича, 29 ёшли ярим ҳимоячи жароҳати туфайли камида етти ҳафта учрашувларда иштирок эта олмайди. Бу хабарни COPE нашри вакиллари тарқатди.

Жорий мавсумда Себальос барча мусобақаларда 22 та ўйинда иштирок этди ва уларда натижавий ҳаракатлар билан ажралмади. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 8 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!