“Реал” машҳур футболчини трансферга кўндирди
“Реал” келаси ёз ҳимоя чизиғини кучайтиришга қарор қилган. Клуб мутасаддилари ҳозирдан бу позицияга номзодлар билан келишиб қўйишга ҳаракат қилмоқжа.
TodoFichajes нашрининг маълум қилишича, мадридликлар “Ливерпуль” қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнольдни ҳамкорликка кўндирган.
25 ёшли футболчи ёзда эркин агентга айланади. “Ливерпуль”нинг янги бош мураббийи Арне Слот англиялик ҳимоячига у қадар жиддий ишонч билдираётгани йўқ. Шу сабаб, Трент “қизиллар” билан ҳамкорликни узайтирмаслиги эҳтимоли юқори.
“Қироллик клуби” Трентни ёши ўтиб қолаётган Дани Карвахалга ўринбосар сифатида олиб келмоқчи. “Ливерпуль” ўйинчиси ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари, ўнг қанот бўйлаб ҳужум қилишни ҳам ёқтиради. Мадридликларга айнан бутун қанотни тўлиқ ёпа оладиган футболчи керак.
Фикрлар