“Реал” машҳур ўйинчисидан воз кечадиган бўлди

  • 15 декабря, 11:26
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби франциялик легионер Эдуардо Камавингани сотиб юбориш вариантини кўриб чиқмоқда. “Қироллик клуби” мутасаддилари  футболчининг тез-тез жароҳат олиши сабабли ундан воз кечишга тайёр.

Tecno

Бироқ, “Реал” 23 ёшли ярим ҳимоячини олмоқчи бўлган харидорлар 100 миллион евродан бошланган таклиф билан келса, бу масала кўриб чиқилади.

Бу ҳақда Defensa Central хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, жорий мавсум давомида франциядик юлдуз соғлиқ билан боғлиқ муаммолари ортда қолганини исботлаб бериши лозим. Агар бу ўйинчи сотиб юборилса, унинг трансферидан келадиган маблағ майдон марказига бошқа ижрочиларни олиб келишга йўналтирилади.

Таъкидлаш жоизки, Камавинга 2025 йилнинг август ойидан бери тўпиғидаги муаммолар сабабли 48 кун давомида жамоага ёрдам бергани йўқ.

Жорий мавсумда Камавинга барча мусобақаларда 15 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва 1 та голли узатма қайд этган. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию