“Реал” Мессининг мазасини қочирди!

“Манчестер Сити”нинг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро Чемпионлар лигаси ярим финалида “Реал”нинг ғалабасига Лионель Мессининг муносабати қандай бўлганини ошкор қилди.

33 ёшли Агуэро ўзининг ютуб каналида Карлос Тевес билан бирга “Реал” ва “Манчестер Сити” учрашувини видеотрансляция қилди. Шу жараёнда Агуэрога Мессидан хабар келди.

- Лео: “Бўлди, бас қилинг. Жин урсин. Нималар бўляпти? Бунга ишонгим келмайди. Ўзимни ёмон ҳис қиляпман”, деб ёзди, деди Агуэро.

Маълумки, Манчестердаги учрашувда 4:3 ҳисобида зафар қучган Хосеп Гвардиола шогирдлари Мадридда 1:3 ҳисобида ютқазди.

“Реал”ни финалга олиб чиққан голлардан иккитасини Родриго ва ҳал қилувчисини Карим Бензема киритди.

“Ливерпуль” ва “ Реал” ўртасидаги финал учрашуви 28 май куни Париждаги “Стад-де-Франс” аренасида бўлади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!