“Реал” мундиалда оғир жароҳат олган футболчи билан музокара бошлади
Дортмунднинг «Боруссия» клуби марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербек ҳали ҳам Мадриднинг «Реал» клубига ўтиши мумкин.
Журналист Экрем Конур маълумотига кўра, «Қироллик клуби» 26 ёшли футболчининг трансфери бўйича музокараларни бошлаган.
Нико Германия миллий терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида иштирок этаётган эди. Бироқ турнир давомида Кот-д’Ивуар терма жамоасига қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олди ва мусобақани муддатидан олдин тарк этди.
Шлоттербек шикастланганига қарамай, Мадрид гранди уни сотиб олиш ғоясидан воз кечгани йўқ. Келаси ҳафталар мазкур трансфер бўйича ҳал қилувчи давр бўлиши кутилмоқда.
Ўтган клуб мавсумида Шлоттербек барча мусобақаларда 37 та ўйинда қатнашиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.

Фикрлар