"Реал" мураббийлигига асосий номзодлардан бири АПЛ клубини бошқариш таклифини рад этди

"Реал" нинг афсонавий ҳужумчиси ва ҳозирда "Кастилья" бош мураббийи Рауль Гонсалес Англиянинг "Лидс" клубини бошқариши мумкин эди. Премьер-лига клуби вакиллари испаниялик мутахассисга таклиф билан чиқишди, бироқ испаниялик мутахассис рад жавобини берди, дея хабар беради "АS" нашри.

Рауль келажакда "Реал"нинг асосий жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллаш имкониятини сақлаб қолиш учун "қироллик клуби" тизимида ишлашни давом эттирмоқчи. Айни дамда "қаймоқранглилар"нинг устози италиялик Карло Анчелотти ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Жесси Марш "Лидс" бош мураббийлигидан бўшатилди. "Товуслар" ҳозирда чемпионат турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!