“Реал” мухлислари Бэйл ўрнига Искони майдонга кўришни истамоқда

 

Испаниянинг AS газетаси ўз мухлислари орасида қизиқарли сўровнома ўтказди. Сўровномада мухлислар “Бавария”га қарши ўйинда қайси футболчиларни кўришни исташи сўралган.

Аксарият ўқувчилар мюнхенликларга қарши ўйинда Гарет Бэйл ўрнига Искони асосий таркибда кўришни истаётгани маълум бўлди.

Катта эҳтимол билан Бэйл бўлажак ўйинни қўйиб юборади. Аввалроқ уэльслик хавбек  жароҳат олгани маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ чорак финали илк ўйинида “Реал” сафарда “Бавария”ни 2:1 ҳисобида таслим қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!