"Реал" мухлислари учун нохуш хабар!
Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" кейинги ўйинида ҳам майдонга туша олмаслиги мумкин. Футболчи Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши беллашувда жамоага ёрдам бера олмади.
Инсайдер Серхио Кирантенинг сўзларига кўра, унинг Ла Лига 16-турида "Алавес"га қарши ўйинда иштирок этиши сўроқ остида. Мбаппе оёғидаги оғриқ туфайли ноқулайлик ҳис қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Алавес" ва "Реал Мадрид" ўртасидаги ўйин 14 декабр, якшанба куни бўлиб ўтади.



Фикрлар